Самарқанд шаҳридаги касб-ҳунарга ўқитиш марказига 2020 йил 19 декабр куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг ташаббуси билан 2019 йилда иш бошлаган ИТ-парк ташкилотидан директорнинг биринчи ўринбосари Амир Мардиев ва Абдулаҳад Қўчқаровлар ташриф буюрди
Меҳмонлар марказ фоалияти билан яқиндан танишдилар. Ташриф чоғида меҳмонлар талабалар билан суҳбатлашишди ва ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди. Учрашувда, томонлар ўзаро ҳамкорлик қилишдан манфаатдор эканини маълум қилди.
Учрашув ишчан ва дўстона муҳитда бўлиб ўтди.